Янги Ўзбекистоннинг янги оёқ кийими, фақат нархи бироз қимматИталиялик машҳур дизайнер Стефано Риччи (Stefano Ricci) томонидан ўзбек элитаси учун махсус янги коллекциялар тўплами тақдим этилди.Stefano Ricci UZB коллекциясидаги кийимларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва Давлат герби рамзлари акс этган. Мазкур коллекциядаги кийимларни ўзбек олигарх ва амалдорларининг севимли масканига айланган Glamour бутикидан харид қилиш мумкин. Масалан, гербли оқ кроссовканинг нархи — 18 000 000 сўм, гербли кўк кроссовканинг нархи эса бор-йўғи — 24 000 000 сўм.P.S. Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат герби ва байроғи тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас-ку, дейишдан аввал, Сиз олигарх ва амалдорлар учун яратилган ва улар учун қонунлар ишламай қоладиган Янги Ўзбекистонда яшаётганингизни унутманг! @mufasa_mh




